Гасперини Дибала ҳақида юқори баҳо берди
Жан Пиеро Гасперини, "Рома" бош мураббийи, жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала ҳақида ўз фикрларини билдирди. "У юқори даражадаги ҳужумчига хос барча сифатларга эга.
Ҳозирда у руҳий қийинчиликларни енгиб ўтди ва бир неча йил аввалгидек кучли мавсум ўтказишга тайёр бўлиши керак", - дея "Рома" матбуот хизмати мураббийнинг сўзларини келтирди. Жорий мавсумда 31 ёшли аргентиналик футболчи саккизта ўйинда майдонга тушиб, икки гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзган.
Дибалани Рим клуби билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар амал қилади. А Сериянинг тўққиз туридан кейин "Рома" турнир жадвалида 21 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.