Ван Дейк Руний танқидига жавоб берди
Ван Дейк бу борада шундай деди: “Мен ўтган мавсумда Рунининг фикрларини эшитмаганман. Ростини айтсам, унинг гаплари мени безовта қилмайди.
Албатта, Уэйн – кўплаб футболчиларга илҳом берган афсонавий ўйинчи, лекин унинг бу танқиди, назаримда, шунчаки бепарво танқиддир. Ўтган мавсумда ишларимиз яхши кетганида, Руни ҳақида ҳеч нарса эшитмагандим.” Эслатиб ўтамиз, яқинда “Ливерпул” АПЛдаги мағлубиятлар сериясига чек қўйиб, “Астон Вилла”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.