Интер Комо устидан йирик ғалаба қозониб, А Серияда пешқадам бўлди
11-дақиқада эса Луи Энрике тўпни Лаутаро Мартинесга узатди, у эса бир зарб билан тўпни дарвозанинг чап бурчига йўллади (1:0). Иккинчи бўлимда Хесус Родригеснинг аниқ узатмасидан кейин Анастасиос Дувикас дарвозага зарба берди, аммо тўп устун устидан ўтиб кетди.
59-дақиқада Федерико Димарко бурчак тўпини яқин устунга оширди, Маркус Тюрам эса ҳимоячидан устун келиб, тўпни дарвозага йўллади (2:0). Бир неча дақиқадан сўнг Димарконинг узоқ масофадан берган зарбаси рикошет сабабли дарвозага йўл олди, лекин ҳакам голни офсайд туфайли бекор қилди.
81-дақиқада Ҳакан Чалханоғлу рақиб жарима майдонидан зарба бериб, тўпни дарвозанинг чап бурчига йўллади (3:0). Якунда эса Димарконинг чап қанотдан оширган тўпини Карлос Аугусто дарвозага йўллаб, ҳисобни 4:0 га етказди.
Ушбу ғалаба "Интер"ни А Сериянинг якка пешқадами қилди, "Комо" эса бешинчи ўринни бўлишиб турибди. Ўйин натижалари: Интер – 4:0 – Комо Голлар: Мартинес (11'), Тюрам (59'), Чалханоғлу (81'), Аугусто (86').