Унион Берлин РБ Лейпцигни мағлубиятга учратди
Биринчи бўлимда имкониятлар кам бўлди. Кристоф Баумгартнернинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ажойиб тарзда қайтарди.
Яник Хаберер эса жарима майдончасидан зарба йўллаганида, аниқ мўлжалга етказа олмади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Унион Берлин комбинацияли ҳужумни муваффақиятли якунлаб, Оливер Бёрк ҳисобни очди.
Уч дақиқа ўтгач, Тидиам Гомис тезкор қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштирди. Аммо 63-дақиқада Ильяс Анса яна Унион Берлинни олдинга олиб чиқди.
90-дақиқада эса Тим Скарке учинчи голни киритиб, ўйинда барча саволларга жавоб берди. Якуний ҳисоб - 3:1.
Мазкур ғалаба туфайли Унион Берлин 18 очко билан Бундеслига жадвалида 8-ўринга кўтарилди. РБ Лейпциг иккинчи ўринда қолди, бироқ Дортмунднинг Боруссия жамоаси орқада қолмаслиги мумкин.