Хаби Алонсо Родригонинг ўйинини ижобий баҳолади
"Родригонинг ўйини бугунги кечадаги энг ижобий жиҳатлардан бири бўлди, деб ўйлайман. У нафақат тўп билан, балки тўпсиз ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилди.
Мен Родригодан жуда хурсандман – бу гол унинг учун жуда муҳим эди. Бу вақтдан бошлаб у ўз ўйинини янада яхшилайди.
Биз унга қўллаб-қувватлашни давом эттиришимиз керак", – деди Алонсо матбуот анжуманида. 24 ёшли вингер "Реал" сафида март ойидан бери илк бор гол урди.
Унинг голсиз серияси 32 ўйинга чўзилган эди.