Реал таркибида 19 ёшли дебютант майдонга тушиши мумкин
Журналист Хорхе Пиконинг хабарига кўра, Валдепеньяс ўзининг машғулотлардаги яхши натижалари туфайли асосий таркибдан жой олиши мумкин. Ёш испаниялик футболчи ҳозиргача "Реал"нинг асосий жамоаси сафида расмий ўйинларда майдонга тушмаган, бироқ бир неча марта захира ўриндиғига киритилган.
"Реал" ва "Алавес" ўртасидаги баҳс 14-декабрь, якшанба куни, Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.