Челси Кеес Смитни сотиб олишни режалаштирмоқда
Манбанинг қайд этишича, "Челси" раҳбарияти ушбу трансферни келаси йилнинг ёзида амалга оширишга ҳаракат қилади. Кеес Смитнинг трансфер баҳоси 22 миллион еврони ташкил этади.
Футболчи амалдаги шартнома бўйича Нидерландия клуби билан 2028 йилнинг ўртасигача боғланган. 2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 5 та голли пас берган.