Мауро Икарди Италияга қайтиш учун маошини камайтиришга розилик берди
Туркияда "Галатасарай" сафида ўйнаётган Икарди йилига 11 миллион евро маош олади. Италия А Сериясида бундай юқори маошлар одатда тўланмайди, аммо Corriere della Sera газетасининг хабарига кўра, Икарди Италияга қайтиш умидида маошини пасайтиришга тайёр.
Ҳозирча аниқ молиявий тафсилотлар ошкор қилинмаган. Маълумки, Мауро Икарди 2013 йилдан 2020 йилгача "Интер" жамоасида ўйнаган ва у ерда етти мавсумни ўтказган.
Кейинчалик у уч йил давомида "ПСЖ" сафида тўп сурди ва 2023 йилда "Галатасарай" жамоасига ўтди.