ПСЖ сафарда Метс билан тўқнаш келади
Метс жамоаси таркиби қуйидагича бўлиши кутилмоқда: дарвозабон - Фишер; ҳимоячилар - Балло-Туре, Садибу Санэ, Гбамен, Колин; ярим ҳимоячилар - Деминге, Бубакар Траоре, Цитаишвили; ҳужумчилар - Эн, Сабали, Асоро. ПСЖ таркиби эса қуйидагича бўлиши мумкин: дарвозабон - Люка Шевалье; ҳимоячилар - Люка Эрнандес, Пачо, Маркиньос; ярим ҳимоячилар - Заир-Эмери, Фабиан Руис, Витинья, Жоау Невеш; ҳужумчилар - Кварацхелия, Рамуш, Дембеле.
Метс таркибида Ури-Мишель Мбула ва Жозеф Мангондо жароҳат туфайли сафдан чиққан. ПСЖда эса Лукас Бералдо ва Ашраф Ҳакими жароҳатлар сабабли майдонга туша олмайди.
Парижликларнинг дарвозабони Люка Шевалье жароҳатидан фориғ бўлган ва у бош мураббий Луис Энрике томонидан асосий таркибга қайтарилиши мумкин. Шу сабабли Матвей Сафонов захира ўриндиғига қолиши кутилмоқда.
Метс жамоаси охирги турда Осерега 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган ва ҳозирда қуйи лигага тушиш ҳудудида жойлашган. ПСЖ эса 15-турда Ренни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида етакчи Лансдан бир очко орқада бормоқда.
Метс ва ПСЖ ўртасидаги учрашув Сен-Сенфорьен стадионида ўтказилади ва маҳаллий вақт билан соат 21:00 да бошланади. Ушбу баҳснинг матнли онлайн трансляциясини кузатиб боринг.