Собиқ дарвозабон Аллегри ҳақида: 'У феномен'
"Мен Аллегри ҳақиқий феномен деб ҳисоблайман. Футболнинг гўзаллиги муҳим эмас, бу фақат мутахассислар учун баҳсларга сабаб бўлиши мумкин.
Муҳими – натижа. Аллегри ҳимоя чизиғини мустаҳкамлади ва Габбияга имконият берди, бу менга жуда ёқмоқда", – деди Жованни Галли pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" Италия чемпионатидаги навбатдаги ўйинини якшанба куни ўз майдонида "Сассуоло"га қарши ўтказади.