Серхио Рамос жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳламоқда
"Ҳа, Рамос ҳақиқатдан ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этишни ва фаолиятини юқори даражада якунлашни хоҳламоқда. У яхши жисмоний формада ва мунтазам равишда машғулот ўтказмоқда.
Унинг Мадридга қайтишини тасаввур қилмайман, лекин Англияга кетишига ҳам ишонмайман. Эҳтимол, у Испаниянинг бирор клубига қўшилиб, диққат марказида бўлишни давом эттиради", – деди Евангелио "Евро-Футбол.ру" нашри билан суҳбатда.
Серхио Рамос яқинда Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этишини эълон қилган эди.