Симеоне Ла Лигада ғалабалар бўйича иккинчи ўринга чиқди
Журналист Педро Мартин ижтимоий тармоқларда хабар берганидек, Симеоне Ла Лига тарихида мураббийлар орасида ғалабалар сони бўйича иккинчи ўринга кўтарилди. У Виктор Муносни ортда қолдириб, ўз ҳисобига 324 ғалабани ёзиб қўйди.
Ла Лигада энг кўп ғалаба қозонган мураббий бу Луис Арагонес бўлиб, у 344 ўйинда зафар қучган. Афсуски, Арагонес 2014 йилда оламдан ўтган.
Шунингдек, Атлетико сўнгги саккиз уй учрашувида кетма-кет ғалаба қозонишга муваффақ бўлганини ҳам таъкидлаш лозим. Диего Симеоне жамоани 2011 йил декабр ойида бошқарган эди.