«Фулҳем» «Бернли» майдонида уч гол уриб ғалаба қозонди
9-дақиқада «Фулҳем» бурчак тўпидан кейин Эмил Смит-Роунинг боши билан йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни очди. 21-дақиқада «Бернли» Жош Каллен узатмасидан сўнг Лесли Угучуквунинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.
31-дақиқада эса «Фулҳем» яна стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб, бу сафар Калвин Басси бош билан гол урди. Иккинчи бўлимда, 58-дақиқада Гарри Уилсон меҳмонлар устунлигини оширди.
Ўйин якунига яқин, 86-дақиқада Оливер Сонне гол уриб, интрига қайтди, бироқ «Бернли» қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштира олмади. Мазкур ғалабадан сўнг «Фулҳем» 20 очко билан 13-ўринга кўтарилди.
«Бернли» эса икки баробар кам, яъни 10 очко билан турнир жадвалида сўнгидан биринчи поғонада қолди.