Дайч: "Ҳар доим ҳам яхши ўйнаб бўлмайди"
Учрашувдаги ҳал қилувчи эпизод «ўрмончилар» дарвозасига белгиланган пенальти бўлди. Вазият ўтган шанба куни «Эвертон» — «Арсенал» ўйинида юз берган шунга ўхшаш қоида бузилишига ўхшарди, бироқ ўшанда ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгиламаган эди.
«Ҳозирги кунда жарима майдонида озгина тегиш бўлса ҳам, рақиб йиқилиб тушади. Шундай бўлади.
Бу паст савиядаги ўйин бўлди. Ҳар доим ҳам яхши бўлиб бўлмайди.
Сифат нуқтайи назаридан, ҳар икки томонда ҳам кўп шошма-шошарлик бўлди. Тўп сизда бўлса, у билан нимадир қилишингиз керак», — дея Дайчнинг сўзларини Bolton News келтиради.
«Фулхэм» 23 очко билан 13-ўринда, «Ноттингем» эса 18 очко билан 17-ўринда бормоқда.