Италия Суперкубоги кейинги мавсумда АҚШда ўтказилиши мумкин
Манбага кўра, Саудия Арабистони Осиё кубогини ўтказиш билан банд бўлгани учун турнирни қабул қилмайди. Якуний қарор баҳорда бўлиб ўтадиган, А Сериясининг барча 20 клуби иштирок этадиган овоз беришда қабул қилинади.
Флорида ва бошқа жанубий штатлардан ташқари, Европа мамлакатларида ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, турнир формати чемпионат ғолиби ва кубок ғолиби ўртасидаги одатий қарама-қаршиликка қайтиши кутилмоқда.
Ҳозирги трофей соҳиби — «Наполи». Жамоа 22 декабр куни финалда «Болонья»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.