Чуквуезе Модрични ажойиб футболчи деб атади
“Мен у билан ‘Милан’да мавсумолди тайёргарлик пайтида учрашганман ва мен уни кўрган футболчиларим орасидаги энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайман. У фантастик, шунчаки ажойиб ўйинчи.
У ҳар доим тўп қаерда ва қачон бўлишини аниқ билади. Энг юқори даража.
Ҳозир у ‘Милан’ услубини ўзида мужассам этиб турибди”, — деди Чуквуезе ON Sport’га берган интервьюсида. Лука Модрич “россонери” сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Сентябрь ойида Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси 40 ёшга тўлди.