Горецка "Наполи"нинг трансфер рўйхатига кирди
TuttoMercatoWeb хабарига кўра, 30 ёшли германиялик футболчи номзодлар қаторидан ўрин олган, бироқ жиддий муаммо мавжуд: шартномаси ярим йилдан кейин якунланишига қарамай, "Бавария" январда футболчини қўйиб юбориши даргумон. "Наполи"да мюнхенликларнинг позициясини тушунишмоқда, шу боис бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Леон Горецка 2018 йилдан бери "Бавария" сафида ўйнаб келади. Transfermarkt мутахассислари Бундеслиганинг олти карра ғолиби қийматини 15 млн евро деб баҳоламоқда.