«Ливерпул» «Энфилд»да «Лидс»ни енга олмади — ўйин голсиз якунланди
Англия Премьер-лигасининг 19-турида «Ливерпул» ўз майдонида «Лидс»ни мағлуб эта олмади. «Энфилд»даги баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан мезбонлар тўп назоратини қўлга олди ва ўйин ритмини кўпроқ белгилади. Бироқ «Лидс»нинг зич ҳимояси «қизиллар»нинг позицион ҳужумларини самарали тарзда тўхтатиб турди. Биринчи бўлимда «Ливерпул» асосан қанотлар орқали босимни кучайтиришга уринди, аммо ҳақиқатан хавфли зарбалар кам бўлди.
Танаффусдан кейин Арне Слот жамоаси захирадан тушган футболчилар ҳисобига ўйинни жонлантирди: майдонга Коди Гакпо, Алексис Мак Аллистер ва Милош Керкес қўшилди. «Павлинлар» дарвозаси томон босим ортди, аммо якунловчи зарбалардаги аниқлик етишмади. Энг хавфли вазият бурчак зарбасидан сўнг юзага келди — Виржил ван Дейк бош билан йўллаган тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
«Лидс» кўпроқ иккинчи рақамда ўйнади ва стандарт вазиятлардан имкони излашга ҳаракат қилди. Ўйин охирида меҳмонлар дарвозани ишғол этгандек бўлди, бироқ офсайд сабабли гол бекор қилинди. Қўшиб берилган дақиқаларда «Ливерпул» ғалаба учун сўнгги бор уриниб кўрди, аммо Даниэл Фарке шогирдларининг ҳимояси бардош берди.
Ушбу дуранг «Ливерпул»нинг юқори ўринлар учун курашини мураккаблаштирди, «Лидс» эса сафардa қўлга киритилган муҳим бир очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.