Эртага айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет эртага, 15 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол кучайиши эҳтимоли хам бор.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3–8 м/с, 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6–8° илиқ, кундузи 11–13° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3–8° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7–12 м/с эсади, айрим жойларда 15–20 м/с гача. Ҳарорат кечаси 4–9° илиқ, кундузи 10–15° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 8–13° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 4–9° илиқ бўлади.