Криштиану Роналду фаолиятини қачон якунлашни белгилади
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду карьерасини қачон якунлаш бўйича режасини аниқлаштирди. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, португалиялик футболчи амалдаги шартномаси тугайдиган 2027 йил ёзида Саудия клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, айнан ўша пайтда Роналду катта эҳтимол билан футболчилик фаолиятини ҳам якунлайди. 5 карра «Олтин тўп» соҳиби 2027 йилга бориб 42 ёшда бўлади.
Роналду «Ал-Наср» сафида 2023 йил бошидан бери тўп тепмоқда. Ҳозир 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида 16 учрашувда 16 гол уриб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.