Ди Мария Роналдунун Мессидан устун жиҳатини айтди
"Реал"нинг собиқ футболчиси Анхел ди Мария Криштиану Роналдунинг меҳнаткашлиги ва ўз устида ишлашига доир саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ди Мария фикрича, профессионаллик масаласида Роналду тенгсиз: у қандай ишлаши, ўзини доим назоратда ушлаши ва Месси билан рақобатда ҳар доим энг зўри бўлишга интилиши катта таассурот қолдирган. Шу билан бирга, у Роналду Месси даврида ўйнагани бу мақсадга эришишни анча қийинлаштирганини таъкидлади.
Интервьюнинг давомида ди Мария Мессини ҳам алоҳида эътироф этиб, унда "энг яхши бўлиш учун худодан берилган истеъдод" борлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ди Мария "Реал" сафида 190 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урган ва 85 та голли узатмани амалга оширган.