Винисиус «Реал» билан музокарада янги шарт қўймоқда
Ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳозирча «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича тўлиқ келишувга эришгани йўқ. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, футболчининг вакиллари «қаймоқранглилар»га янги талабни илгари сурган: Винисиус ўз имиж ҳуқуқлари устидан тўлиқ назоратни қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Винисиус 2018 йил ёзида «Фламенго»дан «Реал»га келиб қўшилган. Шундан буён у мадридликлар сафида 353 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 113 та гол урди ва 94 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали 25 ёшли футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.