Мостовой Сафонов ҳақида: у бир ўйин ўйнайди, кейин йўқолади
Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун қуръа натижаларига муносабат билдирди. Унда франсуз клублари «ПСЖ» ва «Монако» ўзаро тўқнаш келадиган жуфтлик ҳам шаклланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовой Головин ва Сафонов атрофидаги “дуэл”га ортиқча маъно юкламаслик кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, Александр Головин доимий равишда майдонга тушиб келмоқда, Матвей Сафонов эса бир учрашув ўйнайди-да, кейингисида таркибда кўринмайди. Мостовой шунингдек, ПСЖ дарвозабони Шевале ҳам жамоада бекорга турмагани, у ҳам ўйнашни хоҳлашини қайд этди.
Шу билан бирга, Мостовой бу жуфтликда ПСЖ фаворит экани аниқ бўлса-да, «Монако» кутилмаган натижа кўрсатиб, сенсация тайёрлашга қодирлигини ҳам қўшиб ўтди.