Шаҳрисабзда ЙПХнинг Tracker автомашинаси ёниб кетди
3 февраль куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида йўл-патруль хизматига тегишли Tracker русумли хизмат автомашинасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, соат 13:40 атрофида шаҳар ҳудудида давлат рақам белгиси 70/809VSF бўлган Tracker автомашинасининг двигатель қисмида ёнғин чиққан. Тезкор чоралар кўрилиб, олов қисқа вақт ичида ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Шунингдек, ҳолат юзасидан масъул хизматлар томонидан хизмат текшируви бошлангани айтилмоқда.
Билдирилишича, воқеа сабаблари ўрганилмоқда ва кейинчалик қўшимча маълумот тақдим этилади.