«Ал-Ҳилол» Бенземани жароҳат сабаб вақтинча йўқотиши мумкин
«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулоти вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз ҳужумчининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди. Бензема тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин унинг тикланиш муддати аниқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема бу қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтганди. У янги жамоаси сафида учта учрашувда қатнашиб, учта гол ва битта ассист қайд этди.