Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди
Аргентина чемпионатида бир ҳафталик танаффус эълон қилинди: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Қизиқ томони, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича ўйналади, танаффус эса 5–8 март оралиғига белгиланган 9-тур тақвимига тўғри келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Derbyderbyderby.it хабарига кўра, бунга АФА президенти Клаудио Тапианинг 5 март куни трибунал олдида жавоб бериши сабаб бўлмоқда. Маҳаллий футбол федерацияси атрофида навбатдаги коррупция можароси авж олгани учун чемпионат тақвимига ўзгартиш киритилди.
Манбада айтилишича, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилгани гумон қилинмоқда — евродa бу деярли 12 миллионга тенг. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги бўйича шубҳалар бор.