Гʻрадиленко «Ювентус» «Галатасарой»ни 3:0 ютади деб ўйлайди
Москванинг «Спартак» клубида тўп сурган Дмитрий Гʻрадиленко Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Ювентус» ва «Галатасарой» ўртасидаги жавоб учрашуви бўйича ўз тахминини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг фикрича, туринликлар учун энг реал сценарийлардан бири — ўйин пенальтилар сериясигача бориб, «Ювентус» кейинги босқичга чиқиши. У яна бир, таваккалроқ вариант сифатида аниқ ҳисобни ҳам айтди: 3:0.
«Ювентус» — «Галатасарой» баҳси бугун, 25-февраль куни Турин шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Дастлабки ўйинда «қари синьора» 2:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.