Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш 152,1 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 152,1 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 9,7 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ҳажм Тошкент шаҳрида — 27,6 трлн сўм қайд этилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 21,5 трлн сўм, Самарқанд вилояти — 19,5 трлн сўм, Фарғона вилояти — 11,6 трлн сўм туради.
Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича: Қорақалпоғистон — 6,6 трлн сўм, Андижон — 9,6 трлн сўм, Бухоро — 11,3 трлн сўм, Жиззах — 3,3 трлн сўм.
Шунингдек, Қашқадарё — 10,2 трлн сўм, Навоий — 7,9 трлн сўм, Наманган — 8,5 трлн сўм, Сурхондарё — 3,2 трлн сўм.
Сирдарё вилоятида — 5,4 трлн сўм, Хоразм вилоятида — 6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани кўрсатилган.