Гвардиола кетадиган бўлса, асосий мақсадини айтди
Хосеп Гвардиола жорий мавсум якунида «Манчестер Сити» бош мураббийлиги билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Touchline хабарига кўра, манчестерликлар билан даври тугаганидан кейин испаниялик мутахассиснинг энг катта орзуси битта — жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш. Гвардиола муайян бир терма жамоани бошқаришни мақсад қилмаган, у халқаро майдонда совринлар учун кураша оладиган рақобатбардош терма билан ишлашни истайди.
Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «шаҳарликлар» 18 та совринни қўлга киритди: Англия чемпионатида олти марта ғолиб бўлди ва Чемпионлар лигасини ҳам ютди. Мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.