УЕФА Престианини бўйича апелляцияни рад этди
УЕФА «Бенфика» ҳимоячиси Жанлука Престианининг Чемпионлар лигаси 1/16 финал жавоб ўйинидан четлатилишига қарши берган апелляциясини қаноатлантирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи аввалроқ «Реал» ҳужумчиси Винисиус томонидан ўзига нисбатан ирқчиликда айбловлар янграганидан сўнг, интизомий тартибда жавоб учрашувини ўтказиб юборадиган бўлганди.
УЕФА матбуот хизмати баёнотига кўра, бугун апелляция органи «Бенфика» томонидан тақдим этилган шикоятни рад этиш ҳақида қарор чиқарди.
Шу тариқа, Престиани Мадридда бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушмайди. Учрашув 25 февраль куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Биринчи ўйинда «Бенфика» ўз майдонида «Реал»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.