Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Buriramга ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида “Shanghai Shenhua” етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси мусобақани тарк этиш олдидан сўнгги бор ўзини кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд вакили “Buriram United” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларийоқ мезбонлар икки бор гол уриб, ўйинни ўз назоратига олди. Орадан кўп ўтмай “Shanghai Shenhua”нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолганидан кейин интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Shanghai Shenhua” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.