Аллардайс «Челси» Палмерни мос нархда барибир сотади
«Вест Ҳем»нинг собиқ бош мураббийи Сэм Аллардайс «Манчестер Юнайтед» «Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмерга қизиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис фикрича, «Челси» мос таклиф тушса, Палмерни барибир сотади. Аллардайс асосий саволни «Манчестер Юнайтед» лондоликлар талаб қиладиган маблағни тўлай оладими-йўқми, деган масалага боғлади. У Палмер яна камида саккиз йил юқори даражада ўйнаш салоҳиятига эга эканини, «Челси»га келган илк кунидоқ унинг иқтидори кўрингани таъкидлади. Ҳозирги кичик пасайиш жароҳат билан изоҳланади, бироқ у тез орада аввалги даражасига қайтишини айтди.
Жорий мавсумда Коул Палмер барча мусобақаларда «Челси» сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.