Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Сафоновни мақтади
Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Флоран Синама-Понгол Россия дарвозабони Матвей Сафоновнинг «ПСЖ» сафидаги ўйинларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ветеран футболчи Россия Премьер-лигасини мунтазам кузатмаслигини айтди, бироқ Сафонов ҳозир Францияда ҳам, Европада ҳам эътибор марказида эканини таъкидлади.
«Россиялик футболчилар Чемпионлар лигасида яхши кўриниш бермоқда. «ПСЖ»даги Сафонов ҳам ўз ишини пухта бажаряпти», — дея Синама-Понголнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
2025/2026 йилги мавсумда Сафонов парижликлар таркибида 10 учрашув ўтказиб, уларда 4 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у ўз дарвозасига белгиланган 7 пеналтдан 5 тасини қайтарди.
Бугун, 25 февраль куни Сафонов 27 ёшга тўлди. Клуб уни туғилган куни билан илиқ табриклади.