«Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшишни хоҳлайди
Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси посбони Грегор Кобел вариантини кўриб чиқмоқда. Швейсариялик дарвозабон ҳозирча «Реал»нинг бу позиция бўйича асосий мақсади сифатида қайд этилган.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан Дортмунд клубига 15 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.