Анчелотти Неймарни четга суриб 18 футболчини танлади
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан асосий таркиб контурларини шакллантириб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline ESPN Brasil манбасига таяниб хабар беришича, италиялик мутахассис рўйхатида ҳозирдан 18 нафар футболчининг номи бор.
Дарвозабон: Алиссон Бекер.
Ҳимоячилар: Маркиньос, Эдер Милитао, Габриэл дос Сантос, Алекс Сандро, Дуглас Сантос.
Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Андрей Сантос, Бруно Гимараэс, Лукас Пакета, Луис Энрике.
Ҳужумчилар: Матеус Кунья, Родригу, Жоао Педро, Винисиус Жуниор, Рафинья Диас, Эстевао, Габриэл Мартинелли.
Шу тариқа, эҳтимолий жароҳатларни ҳисобга олмаганда, якуний қайдномада атиги саккизта бўш ўрин қолмоқда.