АҚШ сунъий йўлдош тасвирларига чеклов қўйди: нима яширилмоқда?
АҚШнинг Planet Labs компанияси сунъий йўлдош тасвирлари бўйича чеклов жорий қилди.
Американинг сунъий йўлдош орқали тасвирга олиш билан шуғулланувчи Planet Labs компанияси жорий уруш шароитида Форс кўрфази давлатлари, Ироқ ва Қувайт ҳудудлари бўйича янги спутник тасвирларини 96 соат кечиктириб беришини маълум қилди.
Компаниянинг таъкидлашича, бу қарор АҚШ ва унинг иттифоқчиларига тегишли ҳарбий объектларга етказилган зарарни деярли реал вақтда таҳлил қилишнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Шу билан бирга, Эрон ҳудуди бўйича сунъий йўлдош тасвирларини кечиктириш қўлланилмаяпти.
Planet Labs бу чорани “уруш шароитида ходимлар ва операцияларни ҳимоя қилиш учун вақтинчалик чора” деб изоҳлади.
Яъни амалда:
• АҚШ ва унинг иттифоқчиларига етказилган зарар ҳақидаги маълумотлар очиқ тасвирлар орқали тез тарқалмаслиги чекланмоқда;
• Аммо Эрон ҳудудидаги зарар ҳақидаги тасвирлар одатдагидек чиқишда давом этмоқда.