Наманганда сингил акасини ўлдириш учун қотил ёллашда айбланди
Хабарда айтилишича, вилоятнинг Чуст туманида яшайдиган 40 яшар А.Б. (исми ўзгартирилган) вилоят ИИБсига ўз синглиси уни қасддан ўлдириш учун ўз танишига 1,5 млн. сўм ва 50 АҚШ доллари берганини айтиб ариза киритган.
Хабарда айтилишича, сингил қотилга акасини ўлдирса, қўшимча яна 1000 АҚШ доллари беришни ваъда қилган.
Натижада, тезкор гуруҳ буюртма қотилликни саҳналаштирган ва сингилни буюртма қотилга қолган пулни бераётган вақтда қўлга олган.
ИИВ ҳолат юзасидан сингил ва унга кўмаклашган яна бир шахсга Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, тергов бошлади.
Ҳозирча, сингилни бу жиноятга бошлаган мотивлар ҳақида маълумот берилмади.