Сурхондарёлик врач пора билан қўлга тушди…
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари хабарига кўра, Ангор туман шифохонаси раҳбари вазифасини бажарувчи врач Н. Х. қонунга хилоф тарзда фуқаро О. Б. ни юқумли хасталиклар бўлимига ишга қабул қилиш эвазига 2, 5 миллион сўм пора талаб қилган. Бу «операция» кадрлар бўлими бошлиғи Н. С. орқали амалга оширилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари пора берилаётган маҳал Н. Х. ни қўлга олишди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан Н. Х. ҳамда Н. С. га нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.