Дам олиш куни қандай об-ҳаво кузатилади?
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво башоратини эълон қилди. 11 ноябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 0+5 илиқ, баъзи жойларда -2 совуқгача, кундуз кунлари +9+14 илиқ бўлади. Якшанба куни кечга томон республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. […]