Конституцияга келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини узайтириш билан боғлиқ
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 90-моддасига келиб тушган 4 017 та таклифларнинг 3 029 таси Президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев маълум қилди.
Маълум қилинишича, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ.
Қайд этилишича, комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. “Конституция ва қонуннинг устунлиги” деб номланган учинчи бўлимга эса 5 минг 717 та таклиф келиб тушган.
Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.