Оғир атлетика . Достон Ёқубов Осиё чемпиони бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Айни кунларда Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Достон Ёқубов даст кўтаришда 140 кг, силтаб кўтаришда 182 кг ва иккикурашда 322 кг билан мутлақ Осиё чемпиони бўлди. Эркаклар, -73кг. Натижалар: 1. Достон Ёқубов — 322 кг (140+182) 2. Хианг Шулин — 321 (143+178) 3. Алмаздани Нафав — 309 (139+170)