Эрдўған ва Тўқаев стол тенниси ўйнади, Лукашенко палов пиширишни ўрганди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Оқўрда Ражаб Тоййиб Эрдўған расмий давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди ва Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Туркия ва Қозоғистон президентлари расмий тадбирлардан сўнг, норасмий муҳитда стол тенниси ўйнадилар. Фото: БОРТ N1 /Telegram Эрдўған ва Тўқаев шу йилнинг май ойида ҳам Туркияда учрашиб, стол тенниси ўйнаган эдилар. Фото: БОРТ N1 /Telegram Ушбу спорт турида ракетка анъанавий тарзда икки хил усулда ушланади: европача ва хитойча. Ўйин давомида Тўқаев ракеткани европача усулда ушлаган бўлса, Эрдўған ноаънанавий ушлаш усулидан фойдаланиб, эътибор қозонди. Беларус президенти Александр Лукашенко айни пайтда расмий давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиб турибди. 11 октябрь оқшомида у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳукумат қароргоҳида норасмий тарзда учрашди. Давлат раҳбарлари дастлаб қароргоҳни айланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва Тожикистон миллий таомлари кўргазмасини томоша қилишди. Фото: Пул Первого/Telegram Сайрдан сўнг Беларус раҳбари палов тайёрланиш жараёнини кузатди ва ошпаздан таомни тайёрлаш сирларини сўради. Шунингдек, ўзи ҳам капгирни қўлига олиб, палов тайёрлаш жараёнида иштирок этди.