Ҳиндистоннинг Исломга қарши сиёсати мусулмонлар ҳаётини қийинлаштирмоқда
Ҳиндистондаги мусулмонларнинг кундалик ҳаёти ҳукуматнинг камситувчи қарорлари ва ўта ўнгчи ҳинду гуруҳларнинг масжидларга ҳужумлари туфайли тобора қийинлашиб бормоқда.
Ҳиндистонда 2014 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Бҳаратия Жаната партиясининг (БЖП) ҳинд миллатчи гуруҳлари позицияларини акс эттирувчи қарорлари мамлакатдаги энг йирик диний озчилик бўлган мусулмонларга қарши ҳужумларнинг кучайишига ёрдам берди. Ҳукуматнинг мунозарали қарорлари орасида “Фуқаролик тўғрисида”ги қонунга қўшни давлатлардан олти этник ва диний гуруҳ вакилларига фуқароликка рухсат бериш, мусулмон мигрантлар аҳволини ҳисобга олмаслик каби ўзгартиришлар киритилган.
Аввалроқ қонунга киритилган ўзгартиришлар Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинд томонидан имзоланган мамлакат расмий газетасида эълон қилинган эди.