Халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди
Шу кунларда қўшни Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қозоғистонда 69 нафар ўзбекистонлик йўловчилар бўлган иккита автобус йўлда қолиб кетиб, одамлар вақтинча дойга жойлаштирилди. Бир муддат ўтиб эса “Тошкент–Москва” йўналишида қатновни амалга ошираётган автобус йўлида давом этган. Сал аввал ТИВ Ўзбекистон фуқароларига об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситалари ва автобус қатнови орқали ҳаракатланишдан воз кечишларини тавсия қилди.