Ходунокдан узоқ вақт фойдаланиш болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкинми?
Педиатр Муҳсина Умарова:
“Ходунок”нинг энг катта камчилиги шундаки, ўғил-қизлар у туфайли эмаклаш даврини ўтказиб юборади. Ваҳоланки, ушбу ҳаракат бола ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади.
Гўдак ҳали мушакларини бошқара олмагани боис юришга ўргатувчи бу каби аравачаларда ўз оёқларига тўғри суяна олмайди. Бу эса бўғимларнинг ҳаддан ташқари ҳаракатчанлиги ва оёқларнинг қийшайиб қолишига олиб келади.
Болани “ходунок”да юришга мажбурламаслик мақсадга мувофиқ.