Тошкент туманида фуқарога 277 миллион сўм қарз ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 12.12.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Юлдашев Рустамбек Джавлоновичдан, ундирувчи Умаров Карим Эргашевич фойдасига 277.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Юлдашевдан, ундирувчи К.Умаров фойдасига 277.000.000 сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжаталарини ижро этиш тўғрисида”ги қонунинг 41-моддаси, 1-бандига асосан ижро иши иш юритувдан тамомланган.