Жағ-жағ – энг фойдали ўсимликлардан бири
Шифокор Лайло Бахтиёрова:
Организмга керакли бўлган биологик фаол моддаларни эрта баҳорда ўсиб чиққан ўсимликларнинг ёш баргларидан, шу жумладан, жағ-жағ баргидан олиш мумкин.
Жағ-жағ иштаҳа очади, меъда шираси ажралишини яхшилайди ва ўт ҳайдаш таъсирига эга.
Ич яхши юришмаган маҳалларда 10 грамм жағ-жағ баргини бир стакан сувда қайнатиб ичилса, ичаклар иши анча равонлашиб, қорин дамлиги камаяди.