Шимолий Корея сув ости ядро қуролининг янги тизимини синовдан ўтказди
Дрон Япон денгизида 80 дан 150 метргача чуқурликда 59 соат 12 дақиқа ҳаракат қилди. Қурилма 2012 йилдан бери ишлаб чиқилиб, сўнгги 2 йил ичида 50 дан ортиқ синовдан ўтган.
Дроннинг вазифаси — яширинча сузиб бориш, сув остида портлаб, душман кемалари ва портини йўқ қилиш учун ўта кучли радиоактив цунами ҳосил қилиш экани айтилмоқда.