Франциядаги тартибсизликлар пайтида 80 га яқин киши ҳибсга олинди
Парижнинг Нантер чеккасида ўсмир ўлимидан сўнг бошланган тартибсизликлар чоғида камида 77 киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Figaro газетаси Париж полициясига таяниб.
“Иле-де-Франсда камида 77 киши ҳибсга олинди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, гап маҳаллий вақт билан 02:00 (Тошкент вақти билан 05:00)даги маълумотлар ҳақида кетмоқда.