Баҳодир Жалолов нигериялик боксчини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
Профи бокснинг оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (13-0, 13 KO) ўзининг навбатдаги жангини нигериялик Онориоде Эҳвариемега (20-3, 19 KO) қарши ўтказди.
Бу унинг Top Rank промоутерлик компанияси билан ҳамкорликдаги илк жанги бўлди.
8 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Жалолов рақибини аввалига икки бор нокдаун ҳолатига туширди. Навбатдаги кучли зарбадан сўнг рефери нокаут қайд этди.